Супер-оғир вазнда жаҳоннинг собиқ чемпиони ҳисобланган Руслан Чагаев «Оламспорт» нашри билан суҳбатда бўлди. Унинг давомида ўзбекистонлик боксчи кўпчилик орзиқиб кутаётган Флойд Мейвезер ҳамда Конор Макгрегор ўртасидаги жанг борасида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.
Ушбу жангда Конор Макгрегорда имконият деярли йўқ. Чунки у аралаш қоидалар жангчиси. Бунда спортчилар асосан собиқ курашчилар бўлади.Чагаевнинг қайд этишича, бир неча йиллардан буён бокс билан шуғулланадиган спортчининг имконияти, бу спорт турига эндигина кириб келаётганиникидан анча юқори бўлади.Агар росмана жанг бўлса, Мейвезер биринчи раунддаёқ Конорни нокаутга учратади. Агар ташкилотчилар шоу ташкил қилишни режалаштирган бўлса, томоша чўзилиши ҳам мумкин.
Руслан Чагаев, боксчи
Бокс қоидаси асосида ўтадиган жангда Макгрегорни Ўзбекистон чемпиони бўлган боксчилар ҳам нокаутга учрата олади.Руслан Чагаев, боксчи
Изоҳ (0)