Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи давомида қатор муҳим келишувларга эришилди, деб хабар беради ЎзА.

Музокаралар якунида икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида нефть-газ, энергетика, фан-таълим, экология, транспорт-логистика, туризм ва спорт соҳаларидаги алоқаларни изчил ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокаралар ўзаро ҳурмат, ишонч ва ишчанлик руҳида ўтганини, эришилган келишувлар истиқболда Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишини таъкидладилар.

«Туркманистон ва Ўзбекистон халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам изчил ҳамкорлик қилинмоқда. Бугун имзоланган ҳужжатлар ўзаро ҳамкорлигимизнинг кўламини кенгайтириб, унинг ривожига янги суръат бахш этади.Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркманистон президенти
Туркманобод—Фараб автомобиль ва темир йўл кўприкларининг очилиши самарасида юк ташиш кўрсаткичи 2,5 баробар ортгани қайд этилди.

Музокараларда мамлакатлар манфаатлари муштараклиги, кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун қатъий хоҳиш мавжудлиги, икки давлат ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун улкан салоҳият ва имкониятларга эга экани таъкидланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар