АҚШ фуқароларининг Дональд Трамп хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш рейтинги у президент бўлганидан буён энг паст кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Reuters’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
АҚШ президентининг машҳурлиги йўқолиши унинг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви атрофидаги можаролар ва ФҚБ директори Жеймс Комининг ўз лавозимидан озод этилиши билан боғлиқ.
Жамият фикрини билиш мақсадида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, атиги 39 фоиз америкалик Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатини маъқулламоқда. 55 фоиз респондент АҚШ раҳбаридан норози экани, 6 фоизи эса Трампнинг ишига баҳо беришга қийналаётгани маълум бўлди.
ABC News телеканали ва The Washington Post нашрининг бир муддат аввал ўтказган сўровномасига кўра, АҚШ президентлигига даъвогарлик қилган Ҳиллари Клинтон тарафдорларининг қарийб 85 фоизи уни яна қўллаб-қувватлашга тайёр экани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)