Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78
Ҳар бир аёл ва қизнинг ҳаётида тантанали тадбирлар, тўйлар ва бошқа маросимлар тез-тез бўлиб туради. Кўпинча бундай тадбирларга тайёрланишда соч турмаги танлаш борасида қийинчиликларга дуч келамиз. Мақоламизда анча шундай вазиятлардан чиқиб кетишда ёрдам берувчи маслаҳатларни ўқишингиз мумкин.

Классик от думи

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

bac_0d985e96ff3a32614cc1cd6cf6b098cb

Жиддий кўринишга эга бўлмоқчи бўлсангиз, силлиқланган ёки жингалак қилинган сочларингизни битта қилиб йиғинг.  Агар қиёфангиз зерикарли бўлиб қолишини истамасангиз, сочингизга қандайдир безак тақишингиз мумкин. Масалан, либосингиз шунга мос бўлса, юнонча услубдаги гардишдан фойдаланинг.

Ўрилган соч

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»
Сочни оригинал тарзда ўриш ҳозир мода чўққисида. Узун сочларингизни турлича ўримлар (буғдойча, балиқ думи, французча ўрим) ёрдамида йиғишингиз мумкин. Агар сочингиз калтароқ бўлса, унинг фақат тепа қисмини ўримга киритиб, пастки қисмини ёйишингиз мумкин.

Жингалак соч

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

Фото: «Lady.tochka.net»

От думи ва ўримлар сизнинг услубингиз бўлмаса, сочингизни жингалак қилиб, ёйишингиз мумкин. Соч учун дазмолдан фойдаланиб, ўзингиз истаган катталакда жингалак бўлган сочларга эришишингиз мумкин. Зулфингизни бир томонга тушириб, гулли тўғноғичлардан фойдаланишингиз ёки сочнинг устки қисмини тепага йиғишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар