Москванинг Перовск суди судьяси Сергей Савостьянов россиялик марҳум хонанда Жанна Фрискенинг ота-онасига «Русфонд»га хонанданинг даволанишига сарфланмаган 21,6 миллион рублни (1,4 миллиард сўмдан зиёдроқ) қайтариш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Фриске оиласи вакиллари далиллар мавжуд эмаслиги боис суриштирувларни тўхтатишни сўраган, шунингдек, бухгалтер маблағнинг сарфланиши борасида тўлиқ ҳисобот тайёрлаётганини маълум қилган эди.
Жанна Фрискенинг онаси Ольга Фриске суд мажлисига келмади, хонанданинг собиқ турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев пулнинг катта қисми айнан унинг қўлида эканлигини тахмин қилмоқда.
Жанна Фриске 2015 йил 15 июнь куни саратон хасталигидан вафот этган эди. Унинг даволанишига пул йиғиб берган «Русфонд» жамғармаси даволаниш жараёнига йўналтирилмаган пулларни қайтариш мақсадида хонанданинг ота-онасини судга берган эди.
Изоҳ (0)