Нигерия шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳри университети хавфсизлик хизматининг тўрт нафар ходими уч нафар худкуш террорчи томонидан ушбу университетга уюштирилган ҳужум оқибатида жароҳатлар олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, жангарилар Калашников автомати ва икки қўлбола портловчи ускуналар билан қуролланган эди. Улар портловчи ускуналарни олий таълим муассасаси ҳудудида ҳаракатга келтирган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, худкушлардан бири аёллар ётоқхонаси олдида ўзини портлатган, иккинчи портлаш эса ветеринария тиббиёти факультети биноси олдида амалга оширилган.
Теракт оқибатида тўрт нафар хавфсизлик ходими яраланди. Қурбонлар йўқ. Барча террорчилар йўқ қилинди.
Изоҳ (0)