Иқлимшунослар халқаро жамоаси Антарктида атмосфераси Арктиканикига қараганда, секинроқ исиши сабабини аниқлади. Тегишли тадқиқот Earth System Dynamics журналида чоп этилди ва у ҳақда Европа геофизика иттиқофи хабар берди.
Олимлар Антарктида устидаги ҳаво астароқ исишининг сабаби контингент юзасининг ўртача баландлиги юқорилигида (денгиз сатҳига нисбатан 2,5 минг метр) эканлигини аниқлади.Мутахассислар томонидан ўтказилган компьютер моделлаштириш материк ўртача баландлигининг қисқариши ҳароратнинг тезроқ ошишига сабаб бўлишини кўрсатди. Айнан ушбу факт шимолий яримшардаги ҳаво ҳарорати жанубий яримшардаги ҳаво ҳароратига қараганда анча тезроқ ўсаётганлигини изоҳлайди.
Изоҳ (0)