Кеча, 18 май куни Facebook ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерида Тошкент шаҳридаги Хадра майдони яқинидаги кўприк остида ёниб кетган Lacetti’нинг суратлари ва видеоси тарқалди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Мазкур ёнғин сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида нашр Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан боғланди. Маълум бўлишича, 18 май, пайшанба куни соат 20:38 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчаси Хадра майдони яқинидаги кўприк остида Lacetti русумли автомобиль йўл четидаги бордюрга урилиши оқибатида унинг мотори ва салон қисми ёнган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бош мия жароҳати, бош мия тепа соҳаси, бош мия тепа соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда алангадан ўнг билак соҳаси куйиши ташхиси қўйилган.
Ёнғин йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида содир бўлган.
Facebook’даги «Водители Ташкента» жамоатчилик гуруҳида қолдирилган фотохабарга кўра, ёнғин оқибатида кўприк яқинида катта тирбандлик юзага келган.
Изоҳ (0)