Хитой авиасозлик корпорацияси (AVIC) «Қора торнадо» номини олган Z-19E енгил жанговар вертолётини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда 18 май, пайшанба куни «Жэньминь жибао» газетаси маълум қилди.
Z-19E нинг парвози тонгда Харбин аэродромларидан бирида амалга оширилди.
Янги вертолёт Z-9 нинг замонавийлаштирилган модификацияси ҳисобланади. Z-9 эса, ўз навбатида, Франциянинг Aerospatiale Dauphin вертолётининг лицензион нусхаси эди.
З-19Э нинг парвоздаги вазни 4,25 тоннани ташкил этади, унинг кабинаси икки нафар учувчи учун мўлжалланган.
Янги вертолёт жанг майдонида енгил ва оғир бронетехникани нишонга олиш, душман оловли нуқталарини бостириш, қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, пастда учувчи нишонларни тўхтатиб қолиш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)