Туркия Суриянинг Ракка шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операцияда иштирок этмайди. АҚШ ушбу операцияга Сурия курдларининг мудофаа отрядларини (YPG) жалб қилиши рад жавобига сабаб бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
«АҚШга ташриф чоғида Раккадаги операцияни муҳокама қилдик ва АҚШ Ракка операциясига ҳиссиёт билан ёндашаётганини кўрдик. Биз айтдик: агар у ерда YPG бўлса, биз унда иштирок этмаймиз, операцияни ўзингиз ўтказасиз. Ракка бўйича қарорингиз шунақа бўлса, омад тилаб қоламиз», — деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда саноатчилар ва тижоратчилар олдида қилган чиқишида.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралари Вашингтонда 16 май куни бўлиб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)