Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Латвияга расмий ташрифи давомида Рига эркин портига ташриф буюрди ва унинг раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.
Рига порти бошқармаси Ўзбекистон билан ҳамкорлик Латвиянинг бутун транспорт соҳаси учун фойда келтиришини маълум қилди. Бундай ҳамкорлик Россиядан транзит юклар оқими қисқараётганлиги муқобилларини таъминлаши мумкин.
«Ўзбекистон Рига порти учун муҳим ҳамкор ва бозор ҳисобланади», — дейди Рига порти вакили.
Ўзбек томони Ўзбекистон маҳсулотларини Европа мамлакатлари бозорларига экспортини ривожлантиришга кўмак беришда порт корхоналари имкониятларига қизиқиш билдирди.
Изоҳ (0)