«Барселона» ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес бизнес ҳамкорга айланди, деб ёзади «Championat.asia».
Месси ва Суарес биргаликда турмуш ўртоқлари бўлмиш Антонелла ва София ғоясига асосан Sarkany Boutique дўконини очди. Рики Саркани ушбу лойиҳа дизайнери ҳисобланади ва айнан у оёқ кийимларининг янги турларини ўйлаб топади.
Дўконнинг очилиш маросими кеча, 17 май куни бўлиб ўтди. Очилиш маросимида «Барселона» футболчилари ва уларнинг аёллари иштирок этди. Дўкон очилган кунидаёқ футболчилар илк харидорларга айланди.
Изоҳ (0)