Мадриднинг «Реал» клуби ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ўз вақтида ўтмаган 21-турни 17 май куни ўтказди ва Вигода «Сельта» устидан йирик ғалабага эришди.
Зидан шогирдларидан Криштиану Роналду дубл қайд этган бўлса, Бензема ҳамда Кроос ўз ҳисобига 1 тадан гол ёзиб қўйди — 4:1. Мазкур ғалаба «Қироллик клуби»ни турнир жадвалида 1-ўринга олиб чиқди.
«Реал» сўнгги турни 21 май куни «Малага» майдонида ўтказади. Ундан 3 очко кам тўплаган «Барселона» эса шу куни ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилади. Мадрид клуби Малагада 1 очкони қўлга кирица ҳам, беш йил кутилган чемпионликни нишонлайди.
Испания Ла лигаси 21-тур. Қолдирилган ўйин 17 май, чоршанба
Изоҳ (0)