АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда ҳукумат тарафдори бўлган отрядларга зарба берди. Ушбу отрядлар, ўз навбатида, АҚШни ёқловчи кучларга ҳужум қилган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Reuters агентлиги мазкур ахборотни АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда тарқатмоқда, аммо бошқа агентликлар ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.
Номи келтирилмаган манбанинг билдиришича, Дамашқ томонида туриб жанг қилаётган кўнгилли отряд автоколоннаси АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳга қарши чиққан.
Воқеа Сурия жанубидаги, Иордания чегараси яқинидаги ат-Танф шаҳри яқинида рўй берган. Шу шаҳар атрофида Сурия армиясининг базаси жойлашган.
Изоҳ (0)