Америкалик кинорежиссёр Майкл Мур АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги ҳужжатли фильм устида иш олиб бормоқда. Фильм «Фаренгейт 11/9» деб номланади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Картина продюссери Харви Вайнштейн бўлиб, у Мурнинг яна бир машҳур фильми «Фаренгейт 9/11» фильмига ҳам продюсерлик қилган. Фильм 2001 йил 11 сентябридаги терактларга бағишланган эди.
Янги фильмнинг номланиши бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижалари маълум бўлган 2016 йил 9 ноябрь санасига ҳавола этилади.
Вайнштейннинг сўзларига қараганда, янги фильм «энг янги усуллар» билан тарқатилади.
Изоҳ (0)