Токиода бошланган Сайёравий ҳимоя бўйича конференция чоғида астрономлар Ерни астероидлардан ва бошқа объектлардан ҳимоя қилиш масаласини муҳокама этади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Муҳокама объектлари орасида NEOSHIELD лойиҳаси таркибига кирувчи NEOTWIST ҳам бор.
Ҳозирда, олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, Ерга 1600 та Ер атрофи объектлари таҳдид солмоқда. Улар билан тўқнашув миллионлаб одамларнинг ҳалокатига олиб келиши мумкин. Охирги йилларда таҳдидни бартараф қилиш йўлидаги турфа таклифлар илгари сурилган эди. Улар орасида астероидларни ракеталар ёрдамида йўқ қилишдан тортиб гравитацион тиркамалар ёрдамида уларни Ер орбитасидан узоқлаштиришгача бўлган таклифлар бор эди.
NEOTWIST лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад кинетик таъсир воситасида астероид траекториясини қай тарзда ўзгартириш мумкинлигини олдиндан аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқишдир. Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, у объектга таъсир кўрсатиш ва уни космик аппаратда назорат қилишни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)