Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия Адлия вазирлиги мамлакатдаги барча фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган ягона реестрни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг суд тизими алоқалари ва ҳуқуқий ёрдам бўлими директори Александра Дроновага асосланиб «РИА Новости» маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».

Фото: «Рамблер Новости»

Фото: «Рамблер Новости»

Унинг сўзларига кўра, идора Молия вазирлиги ва Федерал солиқ хизмати билан биргаликда аҳолининг ягона реестрини яратиш бўйича «катта лойиҳа»ни амалга оширмоқда.

«Бу хорижий давлатларда узоқ вақтдан бери самарали иш бераётгани сабаб, мамлакатимиз учун мисли кўрилмаган манба ҳисобланади. Россияда аҳоли ҳақида маълумот берувчи ягона ресурс ҳеч қачон бўлмаган», — деди Дронова.

Шунингдек, реестрда фуқаронинг фуқаролик ҳолати актлари, солиқ тизими, ҳуқуқ-тартибот тизимига боғлиқ ҳуқуқий ҳолатлари ҳақида маълумотларда бўлади, дея қўшимча қилди Александра.

Изоҳ
Асосий янгиликлар