АҚШнинг Нью-Жерси штатида 8 кишига мўлжалланган Learjet 35 бизнес самолётининг аэропортга қўниш олдидан ҳалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда TJournal.
Хабарда таъкидланишича, ҳаво кемаси бортида йўловчилар бўлмаган. Самолёт қулаётган вақтда учта уйга урилган ва бунинг натижасида катта ёнғин содир бўлган.
Фурақолик авиацияси федерал бошқармасининг маълум қилишича, Филадельфия халқаро аэропортидан йўлга чиққан самолёт Тетерборо аэропорти яқинида ҳалокатга учради.
Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, самолётнинг қулашидан бироз олдин учувчи диспетчерга ҳаво кемасидаги носозлик ҳақида хабар берган.
Бахтсиз ҳодиса туфайли Нью-Жерси аэропорти йўловчилар учун вақтинча ёпилди. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда.