Ғазо сектори яқинида кичик елканли кеманинг Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида фаластинлик балиқчи ҳалок бўлди. Балиқчи ўз кемасида Ғазо қирғоқларидаги тўққиз миляли зонани бузганлиги иддао қилинмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Ғазо секторининг шимолий қисмида тўққиз миляли ов зонаси қолдирилган бўлиб, у ерда фаластинлик балиқчилар ишлайди. Исроил армияси хабарномасида таъкидланишича, ҳарбийлар балиқчидан зонага қайтишни талаб қилган ва дастлаб ҳавога қарата ўқ узган.
Аммо балиқчи уларга қулоқ солмагач, ўққа тутилган. Оғир жароҳатлар олган тинч фуқаро Исроил ҳудудидаги шифохонага эвакуация қилинган ва ўша ерда вафот этган.
Изоҳ (0)