АҚШ президентлик лавозимига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон сайлов кампанияси давомида ўзи илгари сурган ташаббусларни қувватлаш учун янги сиёсий ташкилот ташкил этиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Янги ташкилот Onward Together («Биргаликда олдинга» деб таржима қилиш мумкин) номини олди.
«Onward Together кишиларни илҳомлантириш ва сиёсий жараёнларда иштирок этиши, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириши ва ҳатто сайловларда ўз номзодларини илгари суриши учун йўлга қўймоқдамиз», — деб ёзди Клинтон.
Onward Together’нинг расмий сайтида унинг вазифаси президентлик сайловларида Клинтон учун овоз берган 66 миллионга яқин одам қўллаб-қувватлаган ғояларни илгари суришдан иборат эканлиги маълум қилинган. Собиқ давлат котибининг сайлов кампанияси Стронгер Тогетҳер шиори остида ўтган эди.
Изоҳ (0)