Тожикистонда 30 май куни «Душанбе — Аксилтеррор 2017» халқаро ўқув машғулотларининг фаол босқичи бошланади. Унда иштирок этиш учун республикага россиялик ҳарбийлар ва авиациянинг қўшимча контингенти ташланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Россия ҳарбий контингенти ‘Душанбе — Аксилтеррор» халқаро ўқув машғулотларида иштирок этади. Машғулотлар доирасидаги амалий ҳаракатлар 30 май куни Тожикистон Республикасида бошланади. Машғулотлар давомида қуруқликдаги қўшинларнинг қўшма гуруҳи авиация кўмагида террорчилик гуруҳларига қарши курашиш, тоғли ҳудудлардаги қуролланган ноқонуний тузилмаларга қарши курашиш, шунингдек, тинчлик ўрнатишга қаратилган операция элементларини ишлаб чиқади», — деди Рошчупкин.
Унинг сўзларига қараганда, машғулотлар вазифаларини бажариш учун Тожикистондаги Россия 201-ҳарбий базаси имкониятлари оширилади.
Изоҳ (0)