Корея Республикаси президентининг маъмурияти Чолла-Намдо провинцияси собиқ губернатори Ли Нак Ённи мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлашни кўриб чиқиш учун Миллий мажлисга (парламент) ариза берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилади, деб ёзади «ТАСС».
«Парламентарийларга ариза билан бирга номзоднинг мол-мулки, уларга тўланган солиқ, судланганлик ва бошқа маълумотлар ҳақидаги ҳужжатлар юборилган», — дейилади хабарда.
Қонунчиликка кора, Миллий мажлис 20 кун ичида ушбу масалани кўриб чиқиб, шундан сўнг Ли Нак Ён номзоди бўйича овоз беришни ўтказиши лозим.
Корея Республикасининг янги президенти Мун Чжэ Ин 10 май куни бош вазир лавозимига Чолла-Намдо провинциясининг собиқ губернатори Ли Нак Ён номзодини илгари сурган эди. У бунга қадар 21 йил давомида журналист, 14 йил давомида депутат, сўнгра уч йил давомида провинция губернатори сифатида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)