14 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида иккита йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди, уларда икки киши тан жароҳати олди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББнинг расмий сайтида келтирилди.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3375 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 1068 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 28 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан шу куни жами 1186 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 598 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 588 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этди.
Изоҳ (0)