13 майга ўтар кечаси Москва метросида «Узуклар ҳукмдори» муаллифи Жон Толкинга бағишланган опера-ораториянинг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Сильмариллион. Толкин хотираси» номли ораториянинг тақдимотидан олдинги ёпиқ намойиши «Деловой сентр» станциясида ўтказилди. Ушбу намойиш Москва метрополитенининг 82 йиллигига бағишланди.
Ораториянинг муаллифи Михаил Костилев бўлиб, асар асосан Толкин томонидан ўйлаб топилган эльф тилида ижро этилди. Постановкада Президент симфоник оркестри, уч солист ва станциядаги эскалаторлардан жой олган юзлаб хорчи иштирок этди.
Операдан аввалроқ Москва метрополитенининг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги жамиятида оратория тақдимоти учун бир неча чипта ўйналди.
Тадбир Москва мэрининг расмий сайтида жонли намойиш этилди.
Постановка қатнашчилари ва томошабинлар ижтимоий тармоқларга ушбу тадбирдан расмлар ва видеолавҳалар жойлаштирди.
Изоҳ (0)