Футбол бўйича Европа лигасининг финалида «Манчестер Юнайтед» ва «Аякс» клублари тўп суради.
Ярим финалнинг биринчи ўйинини Вигода ўтказиб, 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб келган «Манчестер Юнайтед», «Олд Траффорд»да 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳакам икки футболчини майдондан четлатган беллашувда «Сельта» 85-дақиқага келибгина мағлубиятдан қутулиб қолди.
Амстердамнинг «Аякс» клуби эса «Лион» довонидан ўта олди. Томонларнинг Голландияда ўтган ўйини мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. Лионда эса «Аякс» 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
24 май куни бўлиб ўтадиган финалда «Аякс» ва «Манчестер Юнайтед» клублари майдонга тушади. Беллашувга Стокгольм шаҳридаги «Френдс Арена» мезбонлик қилади.
Европа лигаси Ярим финал 11 май, пайшанба
Изоҳ (0)