12 май куни хакерлар Испаниянинг энг йирик телекоммуникацион компанияларидан бири — Telefonica ҳамда бошқа бир қанча ташкилотларга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда, мамлакат энергетика, туризм ва рақамли технологиялар вазирлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Зарарланган компьютерларда файллар бекилиб қолиб, экранларга товон пул тўлаш тўғрисидаги хабарлар чиқди.
Мижозларнинг шахсий маълумотлари ҳужум оқибатида зарар кўрмади.
El Mundo нашрига кўра, Telefonica’нинг 85 фоиз компьютерлари ҳужумга учраган. Аммо ҳужумдан сўнг компания барча компьютерларни ўчириб қўйишга қарор қилган.
Тасдиқланмаган ахборотга кўра, ҳужум Хитойдан уюштирилмоқда.
Бир муддат илгари Британиянинг қатор шифохоналарига ҳам худди шу тахлит хакерлик ҳужумлари уюштирилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)