Шанхайлик икки курьер маҳаллий боғлардан биридан қора оққушни ўғирлаб, уни еб қўйди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар бермоқда.
Қушнинг йўқолганлиги ҳақида Сюйцзяхуэй боғида сайр қилиб юрган маҳаллий фуқаро полицияга хабар берди. Полициячилар кузатув камераларини ўрганганда, икки эркак кечаси боғга кириб, оққушни тутиб олганлиги ва қочиб кетганини кўрди.
Жиноятчилар уйга келганда қуш аллақачон ўлиб қолганди. Шунда улар қушнинг патини юлиб, ичак-чавоғини тозалаб, қайнатди ва совутгичнинг музхонасига жойлаштирди. Эртаси куни уни сабзи билан димлаб, рагу тайёрлашди. Жиноятчилар таомнинг ярмини тановул қилиб, қолганини ташлаб юборди. Қора оққушнинг мазаси улар кутгандек бўлиб чиқмади.
Патруль ходимларининг аниқлашича, жиноятчилар дастлаб балиқ овлашни режалаштирган, бироқ уларни боғ қўриқчилари чўчитган. Уларнинг ҳар иккаласига қўриқланаётган қушни ўлдириш айби эълон қилинди.
Изоҳ (0)