Сурия шарқида ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли қурол омборидаги портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, портлаш 10 май куни кечки пайт Дайр-аз-Зор шаҳрида содир бўлди. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)