«Сурия демократик кучлари» (SDF) гуруҳи отрядлари Суриянинг Табка шаҳрини ИШИД жангариларидан бутунлай тозалади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, курд отрядлари Раккадан 40 километр наридаги шаҳарни ҳамда унинг ёнида жойлашган, Суриядаги энг йирик тўғонни жангарилардан озод қилган.
SDF АҚШ бошчилигидаги коалиция ёрдамида ИШИДнинг норасмий пойтахти бўлмиш Ракка томон силжишда давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.