Ҳиндистоннинг Ражастхон штатида жойлашган бинода 10 май, чоршанба куни тўй маросими чоғида деворнинг қулаши оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди, 30 га яқини жабрланди. Бу ҳақда Times of India газетаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Фожиага чанг бўрони сабаб бўлганлиги маълум қилинмоқда. Вайроналар остида яна бир неча киши бўлиши мумкин. Фавқулодда ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси амалга оширилмоқда.
Жабрланганлар шифохоналарга юборилган. Улардан баъзиларида жиддий жароҳатлар қайд этилган.
Изоҳ (0)