Нигериялик мусиқачи Феми Кути саксофонда 46 дақиқа ва 38 сония тинмай битта нотани чалиб турди. Бу ҳақда «Pulse.нг» нашри хабар бермоқда.
Феми Кути битта нотани чалиб турган вақтда Голландия ва Буюк Британия дипломатлари, шунингдек, нигериялик магнат ва сиёсатчи Бен Мюррей-Брюс залда ўтирганди.
Twitter фойдаланувчиларидан бирининг юклаган видеосига қараганда, мусиқачининг чиқиши давомида саҳнада раққосалар рақс тушаётганди.
At 46 minutes and 38 seconds I'm sure Femi Kuti broke the world record pic.twitter.com/68d7cc2xMC
— Jonathan MurrayBruce (@jonmbruce) May 7, 2017
Саксофончи пуфлаб чалинадиган мусиқа асбобида нотани ушлаб туриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга уринди. Натижада у америкалик таниқли саксофончи Кенни Жи томонидан 1997 йили қайд этилган 45 дақиқалик натижасини янгилади, аммо 47 дақиқа 5,5 сония битта нотани ушлаб турган жазчи Венн Берчфилдга имкониятни бой берди.
Мен 50 дақиқа натижани қайд этиш учун ҳаракат қиламан.Гиннесснинг рекордлари китоби вакили бу каби даврий нафас олиш техникаси билан ўрнатиладиган рекордлар кўриб чиқилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Кути ва аввалги мусиқачилар айнан шу техникадан фойдаланган.Феми Кути, саксофончи
Изоҳ (0)