Бухоро вилояти Вобкент туманида олий маълумотли шифокорлар етишмайди. Бу ҳақда Вобкент туманидаги ислоҳотларни ўрганган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг мажлисида қайд этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишича, агар вилоятда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 28,5 шифокор тўғри келса, Вобкент туманида бу кўрсаткич 13,4 тани ташкил этади.
Бугунги кунда 23 нафар олий маълумотли шифокорга эҳтиёж бор. Натижада айрим ҳолларда тез ёрдам чақириғи амалга оширилганда бемор ўрта махсус маълумотли мутахассис томонидан кўрикдан ўтказилади.
Туман тиббиёт бирлашмасида дори воситалари билан таъминланганлик даражаси 40 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)