Иккинчи жаҳон уруши йилларида 15 нафар болага бошпана берган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи шарафига ўрнатилган ёдгорлик 9 май, сешанба куни Тошкентнинг Халқлар дўстлиги боғида (собиқ Бобур боғи) очилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тантанали очилиш маросимида шаҳар ва туман ҳокимликлари, миллий-маданий марказлар, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
1982 йилда Халқлар дўстлиги майдонида ўрнатилган монумент 2008 йилда шаҳар чеккасига кўчирилганди.
Жорий йил 1 май куни Халқлар дўстлиги боғига етказилди ва Тинчлик бонги яқинига ўрнатилди.
Изоҳ (0)