9 май — Хотира ва қадрлаш куни тушдан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистондаги дипломатик корпус, элчихоналар ва ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари Тошкентдаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйди.
Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан кейин гул қўйиш истагида бўлган идоралар, пойтахт меҳмонлари ва маҳаллий аҳоли ҳам майдонга ёғилиб кела бошлади.
Изоҳ (0)