МХХ ва Шайхонтоҳур туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ИШИД гуруҳи томонидан ёлланган жуфтлик қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тергов жараёнида аниқланишича, 1968 йили туғилган ўзбекистонлик аёл Сурияга кетиб, у ерда террорчилик фаолиятини юритиш кўникмаларига ўргатилган ҳамда ИШИД таркибига кирган.
Telegram ёрдамида аёл ўз оиласини ушбу гуруҳ учун ёллаган. У ўзи террорчи либосида, қўлида қурол билан тушган турли видео ва фотоматериалларни оиласига ушбу мессенжер орқали жўнатган. Бундан ташқари, аёл турмуш ўртоғи ва ўғлига террорчилик ҳаракатини юритишни ўргатган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)