Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 май куни соат 21:00 атрофида байрам салюти билан деярли бир вақтда Тошкентда кучли шамол эсишни бошлади. Ижтимоий тармоқларда табиат ҳодисаси етказган зарарнинг оқибатлари акс этган суратлар жойланди. «Darakchi.uz» улардан фотожамланма тайёрлади.

Чилонзор туманида шамол кучидан йиқилган дарахт Nexia автомобилига жиддий зарар етказди, унинг эгаси махсус техникадан фойдаланишига тўғри келди.

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

Шамол нафақат Тошкент, балки унга яқин ҳудудларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Қибрай туманининг Геофизика қўрғонида шамол бино томини учириб кетди.

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Matiz автомобилини шамолдан қутқариб қолган қўшниларига минатдорчилик билдирди. У автомобилини қулфламаган ҳолда унинг ёнидан кетганини, устига том қулашини сезган қўшнилари автомобилни хавфсиз жойга ҳайдаб олиб қўйишганлигини ёзиб улардан минатдорлигини изҳор қилди.

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

Ўзгидромет маълумотларига кўра, шамол тезлиги 15-20 м/с ташкил қилди.

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи