9 май куни соат 21:00 атрофида байрам салюти билан деярли бир вақтда Тошкентда кучли шамол эсишни бошлади. Ижтимоий тармоқларда табиат ҳодисаси етказган зарарнинг оқибатлари акс этган суратлар жойланди. «Darakchi.uz» улардан фотожамланма тайёрлади.
Чилонзор туманида шамол кучидан йиқилган дарахт Nexia автомобилига жиддий зарар етказди, унинг эгаси махсус техникадан фойдаланишига тўғри келди.
Шамол нафақат Тошкент, балки унга яқин ҳудудларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Қибрай туманининг Геофизика қўрғонида шамол бино томини учириб кетди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Matiz автомобилини шамолдан қутқариб қолган қўшниларига минатдорчилик билдирди. У автомобилини қулфламаган ҳолда унинг ёнидан кетганини, устига том қулашини сезган қўшнилари автомобилни хавфсиз жойга ҳайдаб олиб қўйишганлигини ёзиб улардан минатдорлигини изҳор қилди.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, шамол тезлиги 15-20 м/с ташкил қилди.
Изоҳ (0)