Американинг Lake Champlain ракета крейсери ва Корея Республикаси балиқ овловчи кемаси Япон денгизининг халқаро сув ҳудудида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда 9 май, сешанба куни АҚШ ҳарбий доиралари вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр манбасининг маълум қилишича, тўқнашув Корея яриморолидан шарқдаги халқаро сув ҳудудида юз берган. Пентагон вакили ҳодиса айнан қандай вазиятларда юз берганлигига аниқлик киритмаган. Lake Champlain крейсери бир неча ҳафта аввал КХДР қирғоқларига кўчирилган Америка авиаташувчи зарба бериш гуруҳининг бир қисми ҳисобланади.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ёзма баёнотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳар иккала томондан ҳеч ким жабрланмаган.