Италия ҳуқуқ-тартибот органлари Ливияга олиб кетилаётган ва тахминан ИШИД жангариларига мўлжалланган 37,5 тонна гиёҳванд моддаларни ушлаб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, тақиқланган юк Италия шимолидаги Генуя шаҳри портида аниқланган. Наркотик Ҳиндистондан Шимолий Африкага шампун сифатида жўнатилган уч контейнерда олиб кетилаётган эди.
Конфискация қилинган модда одамни стимуляция қилувчи наркотик модда ҳисобланиб, Яқин Шарқда жангариларга «жасоратни ошириш» учун берилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)