Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан АҚШ президенти Дональд Трамп шафелигида учрашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда, The Jerusalem Post нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
У мазкур учрашув ўтказилишининг бирор-бир шартини тилга олмади.
«Биз Трамп билан ҳамкорликка ҳамда тинчликни тиклаш учун унинг шафелигида Исроил бош вазири билан учрашишга тайёрлигимизни тасдиқладик», — деди Фаластин етакчиси.
RT’га берган интервьюсида Маҳмуд Аббос Трамп Фаластин-Исроил ихтилофи бўйича кўплаб маълумотга эга эканлигини таъкидлаб ўтди:
«У биз муҳокама қилган масалаларни жуда чуқур тушунишини намойиш қилди. У уларни тезда қабул қилиб, муҳокамага ўтар эди. Бу унинг катта ҳажмдаги ахборотга эга эканлигини тасдиқлайди. У бирор мавзуда савол берганида бу ҳақда илгари ҳам эшитгани билиниб турар эди».
Изоҳ (0)