Франциядаги президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонган Эммануэль Макрон овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин чиқиш қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Макрон ўзи учун овоз берган сайловчиларга миннатдорчилик билдирди ва президентликка сайланиш унга катта масъулият юклашини маълум қилди. Макрон бутун Франция манфаатларини ҳимоя қилишга ваъда берди ва Марин Ле Пен сайловчилари кутган нарсаларни ҳам ҳисобга олиш режаси ҳақида маълум қилди.
Эммануэль Макрон Франция тинчлик тамойилларига амал қилиши ҳамда терроризмга қарши ўз ҳудудида ва ундан ташқарида ҳам қатъий курашишини таъкидлаб ўтди.
50 фоиз овозлар ҳисоб-китобига кўра, Макрон учун сайловчиларнинг 61,7 фоизи овоз берган.
Изоҳ (0)