Венгрия Европа Иттифоқининг 2015 йилда қабул қилинган қочқинларни жойлаштириш бўйича мажбурий квоталар ҳақидаги қарорининг бекор қилинишини сўраб Европа судига мурожаат қилди. Бу ҳақда Венгрия адлия вазири Ласло Трочани маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Вазирнинг айтишича, судда ушбу мурожаатни кўриб чиқиш жараёни 10 май куни бошланади. «Биз нима учун қарорни қонунга зид деб ҳисоблашимиз бўйича ўн банддан иборат ариза ишлаб чиқдик», — деди вазир.
Хусусан, вазир Венгрия квоталар ажратилиши давлатларнинг икки туридан, яъни муҳожирлар сонини камайтиришни истаган ва қочқинларни қабул қилиши талаб этилаётган давлатлар бўлинмасидан келиб чиқиб белгиланишига қарши эканлигини билдирди. Трочанининг сўзларига кўра, агар Венгриянинг мурожаати судда унинг фойдасига ҳал этилмаса, мазкур мамлакат қарорни бажаришга мажбур бўлади.
Ўз навбатида, адлия вазири Венгрия жавобгарликдан қочмаётгани ва ҳимояга муҳтож қочқинларга ёрдам бераётганини айтди. Жумладан, унинг маълум қилишича, жорий йилнинг уч ойида суриялик 93 кишига бошпана берилган.
Изоҳ (0)