Террорчилар Дамашқ–ас-Сувайда шоссесида кетаётган автобусни портлатиб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сурия» телеканалининг билдиришича, бомба масофали бошқарув ускунаси ёрдамида ҳаракатга келтирилган. Йўловчилар орасида яраланганлар кўп, уларнинг аниқ сони маълум эмас.
Ас-Сувайда Дамашқдан 70 километр жанубда жойлашган. Ушбу шаҳар, қўшни Дараъ ва ал-Қунайтрадан фарқли равишда, жанг майдонига айланмаган.
Изоҳ (0)