Бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси олтинчи олтин медални қўлга киритди.
7 май кунги жанглар Ҳасанбой Дўстматовнинг ғалабаси билан бошланган бўлса, кейинроқ Жасур Латипов муваффақиятли юришни давом эттирди ва жанубий кореялик рақибини таслим қилди.
Маълумот учун, финал жангларида рингга чиққан олти боксчининг барчаси олтин медалга сазовор бўлди. Олдинда ўзбекистонликлар учун яна учта финал жанги бор.
Изоҳ (0)