Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти «Педагогика, психология ва таълим методикаси» кафедраси мудири, профессор Нурали Сайидаҳмедов хизмат кабинетида 5500 доллар пора олиш чоғида жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Операцияни МХХ Самарқанд вилоят бошқармаси тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказди.
«Профессор Нурали Сайидаҳмедов докторлик диссертациясини тайёрлаш билан шуғулланаётган ёш олимларга кўплаб сунъий тўсиқлар яратиб келган. Ўзи яратган муаммоларни ҳал қилиш учун профессор Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчиларидан биридан 5500 доллар тама қилган. Ўз хатти-ҳаракатлари билан профессор қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича мамлакатнинг энг яхши муассасаларидан бири ҳисобланган олийгоҳни обрўсизлантираётганди, шунингдек, фанни ривожлантириш ва ёш истиқболли кадрларни қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат ислоҳотлари реализациясига тўсқинлик қилаётган эди», — маълум қилди бошқарма вакили.
Прокуратура Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатди.
Изоҳ (0)