Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўқон шаҳар ИИБ апрель ойида «Буюк Ипак Йўли» савдо комплексида бир аёлнинг икки телефонини ўғирлаб кетган ўсмирни ушлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати ахборот берди.

Фото: «Darakchi.uz»

Фото: «Darakchi.uz»

«Қўқон шаҳар ИИБга 23 апрель куни Бувайда тумани Қўрғонобод қишлоғи Севинч кўчаси 33-уйда яшовчи уй бекаси, 1992-й.т. Соҳибова Заҳро Анваржон қизи ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 18:30 ларда Қўқон шаҳар Навбаҳор кўчасида жойлашган «Буюк Ипак Йўли» савдо комплексида бозор қилиб юрган вақтида номаълум шахслар қўлидаги сумкаси ичидаги нархи 330 доллар бўлган Samsung А 5 русумли ва нархи 500000 сўмлик Samsung Duos русумли уяли телефонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. ИИБ TB томонидан 23 апрель куни номаълум шахсга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади хабарда.

27 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, ушбу жиноятни Муқумий шаҳарчасида яшовчи ёлланма ишчи, 1998 йили туғилган Ёқубов Носир Нозим ўғли содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.

Тергов олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди