Ўзбекистон Олий суди раиси Шоюнус Ғозиев Фарғона вилоятида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сайёр қабулда фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари томонидан суд амалиёти билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистон Президентининг Виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари ва бевосита Олий судга қилинган мурожаатлар тингланди.
Жумладан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Алишер Тошматов уйининг ноҳақ олиб қўйишганини айтиб, мазкур масалага қонуний ечим учун мурожаат қилганини билдирди.
1995 йилда оиламизда қувончли воқеа бўлиб, тўрт фарзанд кўрдик. Давлатимиз томонидан оиламиз қўллаб-қувватланиб, тўрт хонали уй совға қилинди. Афсуски, мазкур уйимизни биздан ноҳақ олиб қўйишди. Бир неча йиллардан буён уйни ололмай сарсонмиз.Бугунги сайёр қабулда бу борада қонуний ечим сўраб мурожаат қилдим. Бизнинг дардимизни эшитиб, унинг адолат ва холислик тамойиллари асосида ҳал этилишидан жуда ҳам хурсандмиз. Бу мамлакатимизда инсон манфаатларига бўлган юксак эътиборнинг амалдаги самарасидир.
Алишер Тошматов, Фарғона шаҳридан
Изоҳ (0)