Ўзбекистон Олий суди раиси Шоюнус Ғозиевнинг Фарғона вилоятидаги сайёр қабулида ўтган давр мобайнида вилоятдаги Халқ қабулхоналарига келиб тушган 17 минг 937 мурожаатнинг 434 таси суд амалиёти билан боғлиқлиги қайд этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят жиноят, хўжалик, фуқаролик судлари раислари ва судьялари, маҳаллалар раислари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг уй-жой, мулкий низолар, ажрим, фирибгарлик, ер ажратиш, оила-никоҳ каби турли мазмундаги 50 дан ортиқ мурожаати кўриб чиқилди.
«Мурожаатларнинг адолатли, қонуний ечимини таъминлаш учун вилоятдаги тегишли суд раислари ва судьяларга аниқ топшириқлар берилди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Изоҳ (0)