Lamborghini’дан 13 йил фойдаланиш британияликка ярим миллион долларга тушди
Буюк Британия фуқаросига Lamborghini Murcielago суперкаридан 13 йил давомида фойдаланиш қарийб 480 минг долларга тушди, деб ёзади «Мотор».
Саймон Жорж суперкарни 2004 йилда кредитга тахминан 320 минг долларга сотиб олган. У ҳеч бўлмаса пулнинг маълум бир қисмини қайтариб олиш мақсадида машинани ижара агентлигига берган. Кейинроқ ундан ўзи очган машиналарни ижарага бериш фирмасида ҳам фойдаланган.
Шу билан бирга, Жорж Lamborghini’ни кундалик автомобиль сифатида ҳам қўллаган ва ҳафтасига тахминан минг километрдан йўл босган. Ҳар йили машинага 14 комплектдаги шиналар ҳам талаб этилган.
2012 йилда мижозлардан бири Murcielago’ни дарахтга уриб олган, уни қайта тиклаш ишларига тўрт йил вақт ва 115 минг доллар талаб қилинган.
Жорж ҳисоблаб чиқишича, у 2004 йилдан буён ёқилғига 162 минг, 84 та шина комплектига 95 минг, сервис хизматига 64 минг ва суғуртага яна 19 минг доллар сарфлаган. Солиқ каби бошқа харажатлар 25 минг долларга тушган. Lamborghini’дан фойдаланиш қиймати 13 йил давомида 480 минг доллардан ошган.
