Қора денгизнинг Новороссийск ҳудудидаги акваториясида 1 апрелдан 3 майга қадар 68 та дельфиннинг ҳалок бўлганлиги қайд этилди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси прокуратураси хабарига таяниб, «Газета.ru» маълум қилмоқда.
Денгиз сутэмизувчиларининг Қора денгизда оммавий ҳалок бўлиши ҳолати бўйича текширув уюштирилган.
Шу жумладан, денгиз суви ва ҳайвонлар жасадлари намуналари лабораторияда тадқиқ этилади.
Аввалроқ денгиз мушуклари кемалар шовқинидан кар бўлиб қолаётганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)